Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чеклов ўрнатилди

Ноқулай об-ҳаво сабабли хориждан учиб келган рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди.

45views0replies
0

Туман тушганлиги сабабли Тошкент халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways Матбуот хизмати хабар берди.
Самарқанддаги муқобил аэродромга қуйидаги рейслар йўналтирилди:
- "Silk Avia" авиакомпаниясининг Фарғона - Тошкент йўналиши бўйича US402;
- “Uzbekistan Airways ” авиакомпаниясининг Бишкек – Тошкент йўналиши бўйича HY778;
- "UTair" авиакомпаниясининг Сургут - Тошкент йўналиши бўйича UТА-709;
- "Cеntrum Air" авиакомпаниясининг Дубай-Тошкент йўналиши бўйича MFX-352.
“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Грозний – Тошкент йўналиши бўйича HY9702 рейси Бухородаги муқобил аэродромга йўналтирилди.
45views0replies
0

Изоҳлар