Энди my.gov.uz порталида янги ишга туширилган хизматидан фойдаланиб, термитлар ёки бошқа ҳашаротлар туфайли яроқсиз ҳолга келиб қолган уйни бошқасига алмаштириш мумкин. Бу ҳақда ЯИДХП Матбуот хизмати хабар қилди.
Бу хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?
my.gov.uz орқали давлат хизматидан фойдаланиб, уйингизни бепул текширтиринг.
Текширув натижасида уйингиз яшаш учун яроқсиз деб топилса, тегишли хулосани олинг.
Мазкур хизматдан нафақат уй эгалари, балки унда истиқомат қилувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.
Уй ҳақиқатан яшаш учун яроқсиз деб топилса, бу сизнинг давлат томонидан уй-жой билан таъминланишингиз учун асос ҳисобланади.