Излаш
RUUZ

Криминал

Навоийда $600 пора олган Киберхавфсизлик ходими 3 йилга қамалди

Унга қамоқ жазосидан ташқари 2 йил муддатга ИИВ тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

95views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг суд мажлисида судланувчига оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Судланувчи Навоий вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизматининг Киберхавфсизлик бўлинмаси катта тезкор ходими Кармана туманида яшовчи фуқаронинг пластик картасидан 62 млн сўм пул маблағини ноқонуний ечиб олган шахсларни аниқлаб бериш эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилган.
Бундай ҳолатларни фош этиш катта тезкор ходимнинг бевосита хизмат вазифасига кирсада, у жабрланувчидан сўралган пул маблағини олган вақтида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 210-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга шу модданинг 1-қисми билан 2 йил муддатга ИИВ тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
95views0replies
0

Изоҳлар