Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентда бир эркакни пичоқлаб, ўлдирган шахсга суд ҳукми ўқилди

Марҳум ЙТҲ содир этган танишини тарафини олиб, судланувчи билан жанжаллашган.

199views0replies
0

Маълум қилинишича, 2022 йилда Тошкент вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ушбу ЙТҲга сабабчи бўлган ҳайдовчининг илтимосига кўра, ҳайдовчилар орасига марҳум эркак қўшилади. Орага қўшилган марҳум айни вақтда судланаётган эркакдан ЙТҲ бўйича даво қилмаслигини сўрайди. Шундан сўнг, улар ўртасида келишмовчилик юзага келган. 
Жорий йилнинг ёз ойларида ЙТҲ сабаб елкасидан жароҳатланган ва айни вақтда судланаётган эркак ўртага тушган марҳум фуқарони Учтепа туманига чақирган ва унга ўзи билан олиб келган пичоқ ёрдамида тан жароҳати етказган. 
Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Учтепа тумани судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди. 
Аниқланишича, жароҳатланган эркак яқиндаги хусусий клиникага киради. Судланувчи эса уни орқасидан қувлаган. Бу жараёнларнинг барчаси кузатув камерасига тушиб қолган. Судланувчи зинада эркакка етиб олиб, яна унга жароҳат етказган. Ўша вақтни ўзида судланувчи ходимлар томонидан қўлга олинган. 
Танасининг бир нечта жойларидан жароҳат олган эркак кўрсатилган ёрдамларга қарамасдан, воқеа жойида вафот этган. 
Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
199views0replies
0

Изоҳлар