Ҳуққни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди. Унда Наманган вилоятининг Косонсой шаҳрида яшовчи 1998 йилда туғилган У.С. Самарқандда яшовчи 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг мансабдор танишлари орқали уларни Буюк Британия давлатига ишлаш учун юбориш ва бунинг учун зарур бўладиган ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда виза олишда ёрдам беришини айтиб, эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боримоқда.