Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Ғайрат Фозилов кеча Нидерландия Ташқи ишлар вазирлигининг Протокол ва ишлар департаменти директори Ханс Акербумга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Учрашувда Ханс Акербум Протокол департаменти Элчихона фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, шу жумладан Ўзбекистон-Нидерландия мулоқотини мустаҳкамлашга тайёрлигини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Ғайрат Фозилов жорий йил 14 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ҳузуридаги миссияси раҳбари сифатида Европа кенгаши президенти Шарл Мишелга ишонч ёрлиқларини топширди.
2024 йил 7 февраль куни Брюссел шаҳрида Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов томонидан Белгия Қироли Филиппга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.