Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қизнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди

Суд ҳукмига кўра, ҳайдовчига озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан бирга 3 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси ҳам тайинланди.

64views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 4 июнь куни Қўқон — Тошкент йўналишининг 9-километрида Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидасининг 12-бандини бузиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Damas автомашинасининг орқа қисмига бориб урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Ушбу ЙТҲ натижасида Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси, Damas ҳайдовчиси ва унинг вояга етмаган қизи турли даражадаги тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан Damas автомашинаси салонида бўлган вояга етмаган қиз олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Ҳолат юзасидан юритилган суд ишида ЙТҲ сабабчиси бўлган судланувчи айбига қисман иқрор эканлигини билдирган ва жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни қоплай олмаслиги тўғрисида кўрсатма бериб енгиллик сўраган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилди ва шу модда билан 3 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинди ҳамда 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
64views0replies
0

Изоҳлар