Излаш
RUUZ

Криминал

Бухорода ўзини жигар циррози деб алдаб, одамлардан пул йиққан аёлга суд ҳукми ўқилди

У Tik-Tok орқали ўзини касал кўрсатиб, даволаниш учун одамлардан пул йиққан.

175views0replies
0

Маълум қилинишича, Бухоро вилоятининг Жондор туманида яшовчи 38 ёшли аёл соғлом бўлса-да, у жорий йилнинг ноябрь ойида Tik-Tok платформасида "Матлюба 1986" номли канали яратиб, гўёки ўзини жигар циррози ва бош мия саратони касаллигига чалинганини кўрсатиб, даволаниши учун катта миқдорда пул зарурлигини видео тасвирга олиб каналига жойлаган. У шу орқали бир нечта фуқароларни алдаб, пулларни қўлга киритган.
Аниқланишича, у бир фуқародан 5 млн сўмдан ортиқ пулларни пластик картасига ўтказишга эришган. Бошқа фуқаролар ҳам унга 1 млн ва 1,5 млн сўм миқдорида хайрия ёрдамини ташлаб берган. Фирибгар пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Аёлга нисбатан ЖКнинг 57-моддасига асосан, жиноят иши қўзғатилган. Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Жондор туман судида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, Н.М. ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан беш йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

175views0replies
0

Изоҳлар