Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентда қалбаки $9мингни $5мингга сотаётган шахслар ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

60views0replies
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва ИББ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида фуқаролар М.А, И.А. ва бошқалар “Янги Сергели” кўчасидаги савдо мажмуаси автотураргоҳида 100 АҚШ долларлик купюрадаги жами 9 000 қалбаки АҚШ долларини фуқаро Б.З га 5 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

60views0replies
0

Изоҳлар