Излаш
RUUZ

Жамият

Фарғонада бемор "103" машинасида табибнинг уйига олиб борилгани айтилди — видео

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

367views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тез ёрдам машинасида бемор шифохонага эмас, табибнинг олдига олиб борилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан Республика тез тиббий ёрдам маркази Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Видеода беморни Қўқон шаҳрида яшовчи “Қўқонлик табиб” И. Солиев ҳузурига тез ёрдам машинасида олиб келинганлигини кўриш мумкин.
Ўрганишлар давомида аниқланишича, мазкур автомашина тез тиббий ёрдам хизматига эмас, балки Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган хусусий клиникалардан бирига тегишли бўлган. Видеолавҳадаги автотранспорт воситасининг орқа эшигида 103 хизматига тааллуқли бо'лмаган телефон рақами кўрсатилган.
"Шунингдек, Farg‘ona вилоятидаги барча тез тиббий ёрдам машиналарида "103" хизматига доир логотиплари туширилган",- дейилади хабарда.

367views0replies
0

Изоҳлар