Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент вилоятида аёлининг опасини ўлдирган эркак қамалди

Аёл опаси ва унинг вужудидаги гўдаги вафот этганлигини айтиб, турмуш ўртоғи учун умрбод қамоқ жазосини сўраган.

224views0replies
0

Видеодан кадр

Маълум қилинишича, Чирчиқда 31 ёшли эркак 6 ойдан буён бирга яшамаётган аёли ишлаётган "Ҳот-дог" шохобчасига келиб, жанжал кўтарган. Оқибатда 3 кишига тан жароҳати етказган.
Аниқланишича, эркак аёли, қайнопаси ва унинг дугонасига пичоқ билан тан жароҳати етказган. Опаси синглисини унинг эридан яъни куёвидан ҳимоя қилмоқчи бўлган. Бироқ пичоқ санчилиши сабаб ўзи ва унинг вужудидаги гўдаги вафот этган.
Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Чирчиқ шаҳар судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Замон" дастури хабар қилди.
Суд мажлисида аёл турмуш ўртоғига умрбод қамоқ жазоси беришини сўради.
Суд ҳукмига кўра, тайинланган енгилроқ жазони оғирроқ билан қоплаш йўли билан эркакка нисбатан 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

224views0replies
0

Изоҳлар