Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон Қуролли Кучларига эътибор янада кучайтирилади — президент

Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитетини асраш ва ҳимоя қилиш энг муҳим вазифа бўлиши белгиланди.

70views0replies
0

president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев парламентдаги нутқида бугун бутун дунё ниҳоятда нотинч ва таҳликали вазиятда Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитетини, халқнинг тинч ва эркин ҳаётини энг бебаҳо бойлик сифатида асраш ва ҳимоя қилиш энг муҳим вазифа бўлиб қолишини таъкидлади.
“Ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур: мамлакатимиз хавфсизлиги, юртимиз мудофааси нафақат Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, балки Ўзбекистонни ўзи учун она Ватан деб биладиган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча инсонларнинг муқаддас бурчидир.
Бунинг учун ягона Ватан, кўп миллатли ягона аҳил оила туйғуси ҳар биримизнинг қалбимиз, юрагимиздан чуқур жой олиши лозим”, - деди Президент.
Дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Қуролли Кучларнинг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилиши белгиланди.
70views0replies
0

Изоҳлар