Излаш
RUUZ

Криминал

Хоразмдаги мактабда ўқувчининг онаси ўқитувчини дўппослади — видео

Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳолат тафсилотлари очиқланди.

528views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Хоразмдаги мактабларнинг бирида она ва ўқитувчининг жанжали акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 15 октябрь куни Хонқа туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган.
Аниқланишича, ўқувчининг онаси С.Р. ва ўқитувчи Г.Р. (аёл) ўртасида зиддият келиб чиқиб, уришиб кетишган.
Ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, фуқаро С.Р.га МЖтКнинг 41 (туҳмат) ва 52 (енгил тан жароҳати етказиш) моддалари 2-қисми, Г.Р.га нисбатан МЖтКнинг 52-моддаси 1-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун судга юборилган.
Мазкур қарор прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилиб, асоссиз бўлганлиги сабабли бекор қилинган ва 18 ноябрь куни фуқаро С.Р.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабарига кўра, жиноят иши тергов ҳаракатларини ўтказиш учун ИИОга юборилган.

528views0replies
0

Изоҳлар