Излаш
RUUZ

Криминал

Самарқандда 3 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди

21 ёшли Cobalt ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиши оқибатида Damas ҳайдовчиси ва 2 йўловчиси вафот этган эди.

293views0replies
0

Аввалроқ,Самарқандда Дамас ва Cobalt тўқнашиши оқибатида уч киши вафот этгани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилган эдик. 
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 29 июль куни соат 12:30 атрофида Самарқанд вилояти Ургут тумани "Хўжагузар" МФЙ ҳудудидан ўтувчи "Ургут-Ғўс-Авазмерган" автомобиль йўлининг 5-километрида содир бўлган. 
Унда 2003 йилда туғилган Cobalt ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган Damas билан тўқнашган. 
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши ЖИБ Ургут тумани судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Миллар"дастури хабар қилди. 
Суд ҳукмига кўра, судланувчи  ЖКнинг 266-модда 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, унга нисбатан 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
293views0replies
0

Изоҳлар