Излаш
RUUZ

Реклама

Ўзбекистонликлар кузги савдоларга олдиндан тайёргарлик кўрмоқдалар

Uzum Market сўровига кўра, ўзбекистонликларнинг 95 фоизи 11.11 куз мавсумидаги катта савдода онлайн харид қилишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга сўровда қатнашганларнинг 36 фоизи — минтақалар аҳолисидир.

47views0replies
0

Сўровда қатнашган ўзбекистонликларнинг мутлақ кўпчилиги келгуси савдо мавсуми ҳақида хабардор бўлиб, онлайн харид қилишни режалаштирмоқдалар, 92 фоизи эса бунинг учун Uzum Market’дан фойдаланишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, респондентларнинг 67 фоизи савдога олдиндан тайёргарлик кўради — маҳсулотларни ўрганади, ёқтирганларини истакларим бўлимига ёки дарҳол саватга қўшади. Сўровномада қатнашганларнинг тахминан тўртдан бир қисми ўз-ўзидан харид қилади — пуш-хабарнома олганидан ёки сотув бошланганлиги ҳақида рекламани кўрганидан кейин.
Сўровда қатнашган ўзбекистонликларнинг деярли ярми (46 фоиз) савдо давомида кийим-кечак ва пойабзал сотиб олишни режалаштирмоқда.
Яна 41 фоизи уй-рўзғор учун буюмлар, 39 фоизи эса электроника (смартфонлар, смарт-соатлар, қулоқчинлар ва бошқалар) сотиб олмоқчи. Шунингдек, косметика ва парфюмерия, болалар буюмлари ва майда маиший техникалар бўлажак савдодаги энг оммабоп тоифалар қаторига кирди. Ҳар 6-фойдаланувчи йирик маиший техника сотиб олишни режалаштирмоқда.
Реклама ҳуқуқлари асосида
47views0replies
0

Изоҳлар