"Миллар" дастурининг хабарига кўра, Фарғона вилояти Бағдод туманида 7 синф ўқувчисини юқори кучланишли электр токи уриб юборган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 28 октябрь куни содир бўлган.
Йигит Бағдод туманида жойлашган 61-сонли умумтаълим мактабининг 7 синфида таҳсил олган.
Аниқланишича, у белгиланмаган жойдан ўтиб, вагон устига расмга тушиш учун чиққан.
"Боланинг аҳволи жуда оғир эди. Кўрсатилган ёрдамлардан сўнг, зудлик биланжонлантиришҳ бўлимига олиб чиқилди. Тананинг юз, бўйин кўкрак, қорин, қўл ва сон соҳаларининг 50 фоиз атрофида электр токидан куйиши, бош мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши ташхиси қўйилди. Ҳозирда беморнинг ҳолати динамикада яхшиланиб бормоқда",- дейди шифокор.