Излаш
RUUZ

Жамият

Veolia Energy Tashkent компанияси иситиш мавсуми давомида аҳоли томонидан тез-тез бериладиган саволларга жавоб берди

Иссиқлик таъминоти корхонаси иситиш учун тўловлар қайси кундан бошлаб олиниши, иссиқлик таъминоти етишмаслиги ҳақида қаерга хабар бериш ва фавқулодда вазиятларда нима қилиш кераклиги ҳақидаги саволларга жавоб берди.

75views0replies
0

Яндекс

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2024 йил 4 ноябрдаги қарорига асосан иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланиши ҳақида хабар қилинганди. Veolia Energy Tashkent томонидан шаҳар ҳокимининг қарорида тасдиқланган жадвал асосида иссиқлик таъминоти тизими ёқилади. 
Иссиқлик таъминотини улаш жараёни босқичма-босқич давом этади.
Аввало, ижтимоий соҳа обектлари боғчалар, мактаблар, шифохоналар, сўнгра турар-жой бинолари ва маъмурий бинолар таъминланади.
Иссиқлик таъминоти учун тўлов уланган кундан бошланади. Иссиқлик таъминотини улаш санаси Бошқарув компанияси томонидан имзоланган икки томонлама далолатномада қайд этилган кундан бошланади.
Агар бино ичидаги иситиш батареялари совуқ бўлса, нима қилиш керак?
Хонадонингиздаги иситиш таъминоти бир маромда бўлмаса ёки совуқ бўлса, уйингизга қарашли бўлган Бошқарув компаниянгизга мурожаат қилинг. Чунки бино ичида иссиқлик таъминотини тақсимлаш ишлари уларнинг масъулиятлари остида.
Фавқулодда вазиятларда қаерга мурожаат қилиш керак?
Иссиқлик тармоқларида авария ҳолатлари аниқланган тақдирда қуйидаги қисқа рақамга қўнғироқ қилинг: 1347
Иссиқ сув ва иситиш таъминотига оид маслаҳат ва бошқа маълумотларга эга бўлиш учун қаерга мурожаат қилиш мумкин?
Душанбадан жумага қадар соат 9:00 дан 18:00 гача Cалл-марказига (71) 200 00 56 қўнғироқ қилишингиз мумкин.
75views0replies
0

Изоҳлар