Излаш
RUUZ

Жамият

Андижондаги мактабда ўқувчини калтаклаган мактаб директори лавозимидан бўшатилди

Мактаб директори ўқувчиларга нисбатан педагогик этика қоидалари доирасида муносабатда бўлмаган.

54views0replies
0

Видеодан кадр

Куни кеча Андижонда мактаб директори синф хонада пиротехника ишлатгани учун ўқувчиларни калтаклагани айтилган хабар ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Ушбу ҳолат жорий йилнинг 30 октябрь куни 14:30 атрофида мактаб синфхонасида содир бўлиб, унда мактаб синфхонасида пиротехника воситаларидан фойдаланган бир гуруҳ ўқувчи-ёшларни тартибга чақириш жараёнидаги мактаб директори М.М.нинг хатти-ҳаракатлари тасвирга олинган.
"Мазкур ҳолатда мактаб директори М.М. ўқувчиларга нисбатан педагогик этика қоидалари доирасида муносабатда бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ҳозирда ҳужжатлар расмийлаштирилаётганлигини маълум қиламиз," - дейилади хабарда.
54views0replies
0

Изоҳлар