Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ҳафта бошида ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар мазкур ҳафтада кузатиладиган об-ҳавони эълон қилди.

94views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ноябрь ойининг боши учун деярли илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +20...+25 даража илиқ атрофида бўлади. Фақат республика шимолида ҳаво ҳарорати +8...+13 даража илиққача пасаяди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Эртадан республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати аста–секин пасайиши бошланади. 
5 ноябрь куни ҳаво ҳарорати кундузи +13...+18 даража илиқ, 6 ноябрда +10...+15 даража илиқ атрофида бўлади, 7-8 ноябрда эса ҳарорат +5...+10 даража илиққача пасаяди. Кечалари совуқ бўлади.
Республика ҳудудининг катта қисмида 7-8 ноябрь кунлари ҳарорат кечалари 0...+5 даража илиққача, баъзи жойларда -2 даража совуққача, Устюртда  -3...-4 даража совуққача пасаяди.
5-6 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
7-8 ноябрда ҳудуднинг катта қисмида ёмғир кузатилмайди.
7 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийсида, шунингдек, 7-8 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида асосан жадаллиги бироз бўлган ёмғир ёғади. Шимолда ёмғир ва ҳўл қор кўринишидаги аралаш ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор.
Тоғларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади), 5-6 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 7-8 ноябрь кунлари айрим жойларга туман тушади.
Пойтахтда: бугун 4 ноябрда кечга томон ёмғир ёғади,  5-6 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 7-8 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди.
Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 4-5 ноябрда 10-14 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +23...+25 даража илиқ, 5 ноябрда +15...+17 даража илиқ,  6 ноябрда +10...+12 даража илиқ, 7-8 ноябрда +7...+10 даража илиқ бўлади.
5-6 ноябрда кечалари +10...+12 даража илиқ, 7 ноябрда +4...+6 даража илиқ, 8 ноябрда  0...+ даража илиқ бўлади.
94views0replies
0

Изоҳлар