"Янги Ўзбекистоннинг изчил юксалиши ва ривожланиши мамлакат таълим соҳасини ўзгартиришнинг асосий омилларидан биридир. British Management University билан яқин ҳамкорлигимиз орқали ушбу улуғвор жараённинг бир қисми бўлганимдан жуда мамнунман. Олдинда бизни Queen Margaret University билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган кўплаб янги дастурлар ва инновацион ўқитиш усуллари кутиб турибди", - деди жаноб Ричард Батт.
“Битирувчиларни ушбу муҳим дақиқа билан табриклайман. Бу нафақат муҳим ютуқ, балки ҳаётдаги янги босқичнинг бошланиши. Дунё доимо ўзгариб бормоқда ва сизни орзу ва интилишларингизни йодингизда тутган ҳолда ўрганиш ҳамда ривожланишда давом этишингизни тавсия қиламан. Биз сиз билан фахрланамиз ва университет эшиклари сиз учун доим очиқлигини эслатамиз", - дея битирувчиларни табриклади BMU ректори Конрад Озог.
“Университетда талабаларнинг ўсиши учун кўплаб имкониятлар ва шарт-шароитлар яратилган. Мен халқаро илмий ходимларимизга карьераларимизни муваффақиятли бошлаш учун олган билим ва кўникмаларимиз учун миннатдорман. Мен университетдаги биринчи амалиётимни "Карьерани ривожлантириш" бўлимида ўтадим. Шундан сўнг, йирик халқаро компаниялардан бири – KPMG'да ўз касбий йўлимни давом эттирдим ва у ерда лойиҳаларни молиялаштириш соҳасида ишлайман”, - деди BMU'нинг банк ва молия факультети битирувчиси Озодбек Назаров.