Излаш
RUUZ

Криминал

ДХХ Тошкент вилоятида 4 кгга яқин гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео

Фуқаролар ушбу "гашиш" моддасини Сурхондарё ва Қирғизистондан олиб келиб, сотишни режалаштирган.

22views0replies
0

Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари божхона ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.
Тезкор тадбир давомида тожикистонлик наркокурерлар томонидан айланма йўллар орқали олиб келиниб, Қуйичирчиқ туманидаги хуфия жойга қолдириб кетилган 1 кг 834 гр “гашиш” моддасини қабул қилиб олган 2 нафар фуқаро ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари “Сурхондарё-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган Nexia автомашинаси Ўртачирчиқ тумани ҳудудида тўхтатилган.
Оқибатда Юқоричирчиқ туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги автомашинада муқаддам судланган шахс йўловчи сифатида кетаётганлиги маълум бўлган.
Холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашинанинг орқа эшиклари ички қисмига 1 кг “гашиш” моддаси яшириб қўйилганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, улар Тожикистондан келтирилган ушбу моддаларни Сурхондарёда қабул қилиб олишган ва уни сотиб мўмай даромад топишни режалаштиришган.
Навбатдаги ҳолатда Денов ҳамда Сариосиё туманларида яшовчи 3 нафар фуқаро 985 гр “гашиш” моддасини Nexia автомашинасида Тошкент шаҳрига олиб кетаётган вақтларида Зангиота туманида тўхтатиб қолинди.
Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Янгийўл тумани ҳамда Янгийўл шаҳрида истиқомат қилувчи 3 нафар фуқаро Қўқон шаҳрига бориб, ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган наркосавдогардан 168 гр “гашиш” ҳамда 722 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 43 млн сўмга сотиб олиб, доимий яшаш манзилларига қайтиб келаётган вақтларида қўлга олинди.
Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситалари Ўзбекистонга Қирғиз Республикасидан олиб келинган.
Яна бир ҳолатда эса “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti автомашинаси Оҳангарон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада унда автомашинани бошқариб кетаётган Транспорт назорати инспекцияси инспектори ҳамда муқаддам кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганликлари учун судланган 2 нафар йўловчига тегишли 826 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, улар Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган ушбу дори воситаларини Қўқон шаҳрида яшовчи фуқародан 22 млн 500 минг сўмга сотиб олишган.
Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар бўйича қонунбузарларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

22views0replies
0

Изоҳлар