Излаш
RUUZ

Спорт

"Насаф" жамоаси тарихда илк маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлди

Қаршининг "Насаф" жамоаси сафарда "Локомотив"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратиб муддатидан олдин чемпионликни тантана қилди.

58views0replies
0

UzPFL

Бугун, 1 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати Суперлига баҳсларининг 23-турида Қаршининг "Насаф" жамоаси сафарда Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Қизиқарли кечган учрашувда Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси рақибларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ушбу учрашувдан сўнг қаршиликлар турнир жадвалида 52 очко жамғарган ҳолда муддатидан олдин ўз тарихида илк маротаба Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлди.
Учрашувда киритилган ягона голга Акмал Мозговой муаллифлик қилди.
58views0replies
0

Изоҳлар