Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Ўзбекистоннинг Швейсариядаги янги элчиси тайинланди

Дилшод Ахатов Швейсария президенти Виола Амҳердга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди.

49views0replies
0

Дунё АА

Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Берлин шаҳрида) Дилшод Ахатов кеча Швейсария президенти Виола Амҳердга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири. 
Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Швейсария иқтисодиёти ўзаро манфаатли ҳамкорликни яна-да кенгайтириш учун катта салоҳиятга эга эканини билдирди. Хусусан, фойдали қазилмаларни ўзлаштириш, "яшил" иқтисодиёт, "яшил" энергетика, сув ва энергияни тежаш технологияларини жорий қилиш, иқлим ўзгариши ва экология муаммолари оқибатларини бартараф қилиш, касбий таълим тизимида Швейсария дуал таълим моделини жорий қилиш борасида ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди.
Президент Виола Амҳерд Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига муваффақият ва фаровонлик тилади.
Эслатиб ўтамиз, Дилшод Ахатов 2023 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистоннинг ГФРдаги элчиси сифатида Германия Федерал президенти Франк-Валтер Штайнмаерга ишонч ёрлиқларини топширган эди.
49views0replies
0

Изоҳлар