Тиранада ўтаётган спорт курашлари бўйича U-23 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатидан -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Ғаниев олтин медални қўлга киритди.
Спортчи финалда нейтрал мақомдаги Динислам Бамматовга қарши гиламга чиқди. Муросасиз баҳс Алишернинг 8:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва Ғаниев терма жамога илк медални тақдим қилди.