Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Асила Мирзаёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида иш бошлади

Мирзаёрова Агентликнинг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Махсус вакили сифатида таништирилди.

53views0replies
0

Паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил сифатида иш бошлади, дея хабар бермоқда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Матбуот хизмати.
Жорий йилнинг 22 октябрь куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида бўлиб ўтган тадбирда пара енгил атлетика бўйича паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова Агентликнинг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Махсус вакили сифатида таништирилди.
"Агентлигимиз оиласига яна бир паралимпия чемпиони қизимиз келиб қўшилди. Биз Асила билан Парижда бирга ишлашни ният қилган эдик. Асила Мирзаёрова Агентлик Махсус вакили бўлди. Асила Ногиронлиги бор шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Энди бизнинг жамоамизда Диёра ва Асила каби чемпион қизларимиз бор. Мен ишонаман: биз янада кучли бўлдик ва янги юксак марраларни биргаликда забт этамиз!" – деди Шаҳноза Мирзиёева
"Мен учун ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил сифатида иш бошлаш катта шараф ва масъулият. Бу вазифа менга ногиронлиги бўлган инсонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тенг имкониятлар яратишга ўз ҳиссамни қўшиш имкониятини беради."- деди паралимпияда чемпиони.
Асила Мирзаёрова, махсус вакил сифатидаги янги вазифасида давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб, инклюзив муҳит яратишда ўз ҳиссасини қўшишидан мамнунлигини алоҳида қайд этди.
53views0replies
0

Изоҳлар