Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига асосан Усмон Шарифходжаев президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Усмон Шарифходжаев бугунги кунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётганди.