Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида 4 ёшли болани ит тишлаб ташлади — видео

Боланинг ҳозирги ҳолати ҳақида маълум қилинди.

180views0replies
0

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 16 октябрь куни соат 07:00 атрофида Тошкент туманида содир бўлган. Бу ҳақда "МИллар" дастури хабар қилди.
Боланинг отаси бу ҳолатни қуйидагича изоҳлади:
"Ўзим ишда бълганлигим учун аёлим қизим ва ўғлимни мактаб, боғчага олиб кетаётган эди. Ўша вақтда бегона ит ташланиб қолиб, етарлича жароҳатлар етказган. "Тез етиб келинг 5-шифохонага кетяпмиз, болани кучук тишлаб ташлади", деган-да, тўғриси ҳиссиётни сўзда тасвирлаб бўлмайди. Мен бундай дайди итларини камайишини хоҳлардим". 
Бола ҳозир шифохонада бўлиб, жиддий муолажалар олмоқда.
"Бола номаълум ит томонидан тишланган. Бўйин соҳаси, кўкрак қафаси соҳаси ва ўнг қўл тўртинчи бармоғини тишлаган ва кўп жароҳатлар етказган. Қутуришга қарши вакциналар қилинди. Ветеринар кўриги бўйича ит назоратга олинган, 10 кун давомида кузатилиб, соғлиги бўйича бизга маълумот беришади. Унгача бола бизнинг шифохонада ётиб, қутуришга қарши даво муолажаларини олади",- дейди шифокор.
Таъкидланишиша, ит 10 кун сақланади ва эгаси бўлмаса, питомникка топширилади.
180views0replies
0

Изоҳлар