Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқандда аёлнинг шахсий маълумотларини тарқатиб юбормаслик учун 5 минг талаб қилган эркак ушланди

Эркак ўзи билан ишқий муносабатда бўлган аёлнинг қўл телефонини ўзбошимчалик билан олиб кетиб унинг шахсий маълумотларини қўлга киритган.

122views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқанд вилоятида 35 ёшли аёл билан 33 ёшли эркак танишиб қолади. Улар ўртасида янада яқинлик пайдо бўлиб, ишқий муносабатларга айланади. Аввал йигит аёлнинг қўл телефонини ўзбошимчалик билан олиб кетиб унинг шахсий маълумотларини қўлга киритган. 
Эркак ғаразли ниятда сирларни ошкор қилишини айтиб, товламачилик йўли билан дастлаб 300 АҚШ доллари миқдорида пул олади. У ҳам етмаганидек қимматбаҳо тилла узугини олиб қўяди. Охир оқибат йигит аёлни тинч қўйиш эвазига яна товламачилик йўли билан 5 000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.
Вилоят ИИБ тезкор-қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу эркак аёлдан товламачилик йўли билан 5 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтда қўлга олинди. Бу Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди. 
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
122views0replies
0

Изоҳлар