Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган Ойбек Элмуратов лавозимни эгаллади.

54views0replies
0

ССВ

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Ойбек Элмуратов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ССВ вазирлиги Матбуот хизмати.
Ойбек Элмуратов Молия вазирлигида бўлим бошлиғи ўринбосари, ушбу вазирликнинг Йўл жамғармаси бошлиғи ўринбосари, БМТнинг Ўзбекистондаги лойиҳа менежери, "Ўзкимёсаноат" давлат акциядорлик компанияси департаменти бошлиғи, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бошқарма
бошлиғи каби қатор масъул вазифаларда меҳнат қилган.
Элмуратов тайинловга қадар Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.
54views0replies
0

Изоҳлар