ИИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, Наманганда 21 ёшли ҳайдовчи «ВАЗ-2107» автомашинасида хавфли манёврлар қилиб, ҳаракатланган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 2 октябрь куни соат 16:00 да Косонсой туманидаги Боғибаланд кўчасида юз берган.
21 ёшли ҳайдовчи дўстини автомашина юкхонасига ўтқизиб, хавфли манёврлар билан ҳаракатланган.
Оқибатда «багажникда» ўтирган йигит ерга йиқилиб, тан жароҳатлари олган. Бироқ шифохонага ётқизилганига қарамай, 12 октябрь куни вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.