Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Азиз Садиров Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди.
Янги бошлиқни тантиштириш маросимида пойтахт Тошкент шаҳрини вилоятлар билан боғловчи йўллар Тошкент вилояти ҳудудидан ўтиши, мазкур йўлларда транспорт воситаларининг серқатновлигини инобатга олган ҳолда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни янада жадаллаштириш лозимлиги таъкидланган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят автомобиль йўлларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари танқид қилинган.