Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда фуқароларни контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаш тартиби ўзгарди

Эндиликда ҳарбий хизматга саралашда ўрта маълумотдан паст бўлмаган ва ҳарбий хизмат тажрибасига эга бўлган фуқаролар иштирок этиши мумкин.

241views0replies
21

UzNews.uz

"Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Мудофаа вазирлигининг буйруғи қабул қилинди.
Ҳужжат билан ҳарбий хизматга саралашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доираси аниқлаштирилмоқда. Булар 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотга эга бўлган, собиқ "шартномачилар," шунингдек, 40 ёшгача бўлган захира ва захирадаги офицерлардир.
Бунда, эркак жинсидаги номзод Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (ўтаётган) ёки сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий таълим муассасалари ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўқишни тугатган бўлиши, шунингдек ҳарбий рўйхатда турган бўлиши шарт.
Бундан ташқари, хизматга киришнинг айрим имтиёзли шартлари ўзгармоқда. Илгари республика ва халқаро спорт мусобақалари ғолиблари учун шартнома бўйича ҳарбий хизматга чақиришнинг соддалаштирилган тартиби мавжуд эди: уларга фақат тиббий кўрикдан ўтиш кифоя эди. Ушбу имтиёз мусобақада ғалаба қозонган пайтдан бошлаб 5 йил давомида амал қилган. Ҳозир бу муддат 3 йилга қисқартирилди.
241views0replies
21

Изоҳлар