Жорий йилнинг 4 сентябрь куни соат тахминан 16:00 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган йўлда ҳайдовчи 1996 йилда туғилган О.Ш. бошқарувидаги Jetour’да рул бошқарувини йўқотиб, уҳлаб қолиши сабаб бошқарувни йўқотган.
Оқибатда, Чирчиқ дарёсидан сунъий равишда ажралиб чиққан йўл ёқасида жойлашган панжара билан тўсилган каналга тушиб кетган. Ҳайдовчи сувга тушган вақтда автоуловдан чиқиб олган. Ҳодиса вақтида транспорт воситасида ҳайдовчидан бошқа ҳеч ким бўлмаган.
Ушбу ҳодиса натижасида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.