Излаш
RUUZ

Жамият

Андижонда аёллар кийимини кийиб юрган 24 ёшли эркак жаримага тортилди — видео

У шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада кийиниб, болалар боғида юрган.

175views0replies
0

Андижон шаҳридаги болалар боғида Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи эркак аёлларга хос кийиниб, юзини тўсиб олгани аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, эркак 2000 йилда туғилган М.Н. бўлиб, у Шаҳрихон туманида истиқомат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Андижон шаҳар судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, М.Н.га нисбатан МЖтКнинг 184-4-моддаси билан БҲМнинг 15 баравари миқдорида 5,1 млн сўм жарима жазоси қўлланилди.
175views0replies
0

Изоҳлар