Излаш
RUUZ

Тиббиёт

Маймун чечаги эпидемияси коронавирус даражасидаги ўта жиддий муаммо эмас — ЖССТ

Маймун чечаги эпидемиясини тўхтатиш учун зарур профилактик чора-тадбирлар кучайтирилиши керак.

162views0replies
0

ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге дунёнинг қатор мамлакатларида mpox (маймун чечаги) вируси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият юзасидан баёнот берди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ваҳимага берилишга ҳожат йўқ. Маймун чечаги эпидемиясини тўхтатиш имкони бор. Бунинг учун зарур профилактик чора-тадбирлар кучайтирилиши керак. Инфекция ўчоқлари аниқланган ва вирус тарқалиши хавфи юқори ҳудудларда вакциналар таъминотини ошириш лозим.
"Маймун чечаги коронавирус даражасидаги ўта жиддий муаммо эмас, биз ушбу вирус билан қандай курашишни биламиз" — дейди Ханс Клюге.
Баёнотга кўра, июнь ойи охирига келиб, жами 116 мамлакат, жумладан, Марказий Африка Республикаси, Бурунди, Кения ва Руандада касалланиш ҳолатлари қайд этилган.
Ҳозир қатор давлатларда вируснинг "Clade Ib" деб номланган янги штамми тарқаляпти. Ушбу мутация Конго Демократик Республикасида 500 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Август ойи бошида Швецияда ҳам маймун чечагининг худди шу турини юқтирган беморлар рўйхатга олинган.
Британиялик олимлар фикрича, "Clade Ib" мутацияси бошқа штаммларга қараганда юқумлироқ ва нисбатан оғирроқ асоратларни келтириб чиқаряпти.
Шунга қарамай, Х. Клюге маймун чечаги вирусининг ҳар қандай штаммини тегишли эпидемиологик чора-тадбирлар ҳамда хасталикка қарши вакциналар орқали назорат қилиш ва жиловлаш мумкин, деган хулосада.
162views0replies
0

Изоҳлар