Жорий йилнинг 26-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари XIII халқаро мусиқа фестивали” ўтказилиши ва Мустақиллик байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 25 август кунидан 3 сентябрь кунигача 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Матбуот хизмати хабар қилди.
Унга кўра, поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши
Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26
776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши
Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05