Излаш
RUUZ

Криминал

Ҳудудларда фуқароларни маълум бир ҳақ эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Улар фуқароларга виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ва Тошкентдан Америка қўшма штатларига айланма йўллар орқали юборишни ваъда қилган.

52views0replies
0

Видеодан кадр

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида яшовчи 1992 йилда туғилган шахс Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида истиқомат қилувчи 1997 йилда туғилган фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали "Тошкент-Истанбул-Мадрид-Тихуана" йўналишида АҚШга юбориш ҳамда бунинг учун зарур бўладиган виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 334 млн сўм олган вақтида ушланди.
Тошкент вилоятида ўтказилган тадбирда Чиноз туманида яшовчи 1969 йилда туғилган шахс ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 3 нафар фуқарони АҚШга боришлари учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва виза олиб бериш бериш эвазига 42 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 28 800 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Навоий вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи 1983 йилда туғилган шахс Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига алдов йўли билан ишончига кириб, унинг номига виза ва бошқа тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, "Туркия-Европа давлатлари-Мексика" йўналишида айланма йўллар орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига 17 500 АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у олдиндан 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХнинг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган Учқудуқ туманида истиқомат қилувчи шахс фуқарони Туркия ва Мексика давлатлари орқали АҚШга юбориш ва у ерда ишга жойлаштириш эвазига 19 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 6 200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи 1988 йилда туғилган шахс Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони АҚШга ишга юборишни ваъда қилиб, бу каби ишларни қилишга ваколати бўлмасада, дастлаб, 2023 йилнинг апрель-май ойларида 14 300 АҚШ долларини олиб, уни айланма йўллар билан Жанубий Африка Республикасига юбориб, уни бошқа давлатда чорасиз ҳолатда қолдиради ва вазиятни ўнглаш, яъни уни Америкага ўтказиш учун унинг отасидан қўшимча 6 700 АҚШ доллари талаб қилади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
52views0replies
0

Изоҳлар