Излаш
RUUZ

Жамият

Қашқадарёда 48 ёшли эркак 12 ёшли болани калтаклади — видео

Бола ичида ҳеч ким бўлмаган дўконга киргани учун сотувчиси уни калтаклади. Иш судга оширилди.

416views0replies
0

Видеодан кадр

Болалар омбудсмани хабарига кўра, омбудсман котибиятига Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи С.Н. (аёл) дан мурожаат келиб тушган.
Мурожаатида аёл жорий йилнинг 16 июнь куни 2012 йилда туғилган ўғли О.А.ни харид учун савдо дўконига юборганлигини, дўкон эгаси (эркак, 1976 йилда туғилган) О.Ғ. “Нега ҳеч ким йўқ жойга кирдинг”, деб болани бошига бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказганлигини билдирган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида Косон туманидаги савдо дўкони сотувчиси О.Ғ.га нисбатан вояга етмаганни урганлиги учун МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми (енгил тан жароҳати етказиш) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Косон тумани судига юборилган.
416views0replies
0

Изоҳлар