Излаш
RUUZ

Реклама

Uzum ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди

Uzum миллий рақамли экотизими ва Рақамли технологиялар вазирлиги ўртасида мамлакатда сунъий интеллект ва IT-таълимни ривожлантириш бўйича қўшма режалар келишилиб, ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

40views0replies
0

Вазирлик билан ҳамкорлик доирасида миллий рақамли экотизим мутахассислари миллий жамоани 2026 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Халқаро информатика олимпиадасига тайёрлашда, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб информатика ўқитувчилари малакасини ошириш лойиҳаларида иштирок этади.
«Биз миллий рақамли экотизимни қурмоқдамиз ва жамоамизга иқтидорли мутахассисларни жалб қилмоқдамиз, шу билан бирга биз янги бошлаётган болаларга бутун дунёдан мутахассислардан ўрганиш имкониятини беришга тайёрмиз. Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда янада кўпроқ ёшларни IT соҳасида ўз фаолиятини бошлашлари мумкин, Ўзбекистон бренди эса жаҳон бизнес ва технология ҳамжамиятида янада машҳур бўлади», – дейди Uzum ижрочи директори Роман Лаврентьев.
«Жорий йилнинг баҳорида Uzum мамлакатнинг биринчи технологик яккашохига айланди, бу IT ривожланиши ва мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини оширишда муҳим босқич бўлди. Uzum – бу ёш мутахассислар учун орзу қилинган компания, шунинг учун биз экотизим мутахассисларини ёшларни ўқитишга жалб қилиш имкониятидан мамнунмиз», – дея изоҳ берди Рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари Рустам Каримжонов.
Реклама ҳуқуқи асосида
40views0replies
0

Изоҳлар