Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида 900 миллион сўмлик психофаол дориларни сотмоқчи бўлган ота-бола ушланди — видео

Аниқланишича, фуқаро таъсир қилувчи дори воситаларни харидорга 18 ёшли ўғли орқали юборган.

66views0replies
0

Жорий йилнинг 16 июль куни Тошкент вилояти ИИББ Тезкор қидирув хизмати томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДХХ ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда Тошкент туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор тадбир давомида фуқаро (Х.С.) назоратдаги харидорга 70 дона «амино-метил» ҳамда 3 дона «тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 4 млн 300 минг сўмга сотаётган вақтида ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИББ Матбуот хизмати хабар қилди.
Унинг ёнидан яна шу каби 7 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари далилий ашё сифатида олинган.
Суриштирувлар давомида мазкур дориларни назоратдаги харидорга 1981 йилда туғилган шахс етказиши керак бўлган. Аммо ота бу иш учун 18 ёшли ўз фарзандини юборган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, ота-боланинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада 9,8 минг дона «Зардекс», 250 дона «Аминометил» ҳамда 15 дона «тропикамид» (қора бозордаги нархи 857 млн сўмлик) кучли таъсир қилувчи, психофаол дори воситалари сотиш мақсадида хонадонда сақланаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
66views0replies
0

Изоҳлар