Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент – Чорвоқ мавсумий автобус қатнови сони кўпайтирилди

“Машинасозлар” метро бекатидан Чорвоққа кунига тўртта автобус рейси амалга оширилади.

110views0replies
0

Транспорт вазирлиги

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ("Чорвоқ" эркин туристик зонасига) график асосида ҳаракатланувчи мавсумий автобуслар қатнови кўпайтирилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.
Эндиликда автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан соат 8:00, 09:00, 11:00 ва 16:30 да жўнайди. Чорвоқдан (Ҳумсон) эса 6:00, 16:00, 18:00 ва 19:00 ҳаракатланади.
Қатновлар "Uzautotrans service" корхонасининг YUTONG автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.
110views0replies
0

Изоҳлар