Излаш
RUUZ

Спорт

Олимпия шаҳарчасида кўплар камчиликлар ва муаммолар кузатилмоқда — Тимур Кападзе

Испанияга қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Олимпиададаги камчиликлар ва муаммолар ҳақида гапирди.

384views0replies
0

УФА

Кеча, 25 июль куни футбол бўйича Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларидаги ўзининг дебют учрашувини Испания терма жамоасига қарши ўтказди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу ўйиндан кейин Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Olamsport.com сайти маълум қилди.
"Бу ерда қийинчиликлар етарли экан. Олимпия шаҳарчасига келганимиздан бери биз билан ҳар куни ҳар хил воқеалар кузатилмоқда. Хона масаласида, машғулотга бориб-келиш масаласида, муаммолар етарлича. Бир қараса автобус вақтида келмайди, бир қараса автобуслар йўлда адашиб қолади. Машғулотларга бориб-келишнинг ўзига кўп вақт сарфлаяпмиз. Нафақат биз, бошқа жамоаларда ҳам шундай муаммолар бор.
Бу ерда футболга тайёргарлик кўриш эмас, балки бошқа масалаларни ҳам ўйлаш керак экан. Биринчи кун келганимизда бизни жойлаштиришди, бироқ эртасига бу сизларни хоналар эмас экан деб яна бўшаттиришди", - деди Тимур Кападзе.
Бош мураббийнинг сўзларига кўра, жамоа билан ҳар куни ўзига яраша қандайдир вазиятлар бўлмоқда. Жамоа биргаликда бундай ҳолатлардан чиқишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ шу майда нарсалар ҳам ўйинга тайёргарлик олиб боришга тўсқинлик қилмоқда.
Футбол баҳсларини бошқа шаҳарда ўтказаётган жамоалар меҳмонхонада яшаётгани, уларда Ўзбекистон ОТЖ каби муаммолар бўлмаётгани, Олимпия шаҳарчасида яшашнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор эканлиги айтилди.
384views0replies
0

Изоҳлар