Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ёрдамчисининг онаси қаттиқ калтакланди

Унинг ўғли ва келини аёлни калтаклаганликда гумон қилинмоқда. Ҳоким ёрдамчиси вақтинчалик лавозимидан озод этилди.

1014views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ёрдамчиси онасини қаттиқ калтаклагани ҳақида маълумот тарқалган эди.
Жорий йилнинг 16 июль куни Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонлардан бирида 65 ёшли М.И. калтаклангани ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати UzNews.uz'га маълумот берди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғирликдаги шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, ИИББнинг таъкидлашича, айни дамда кекса аёлнинг калтакланишига айнан ким сабабчи бўлганлиги аниқланмаган. Жабрланувчининг ўзи ўғлига эмас, келинига қарши кўрсатма бермоқда.
Шунингдек, фуқаро М.И.да аниқланган тан жароҳатини оғирлик даражасини ҳамда руҳий ҳолатини аниқлаш мақсадида, судга оид тиббий ва психиатрик экспертиза тайинланган. Тергов давом этмоқда.
Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати UzNews.uz сайти сўровига жавобан Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ёрдамчиси тергов якунига қадар ўз вазифасидан четлаштирилганини маълум қилди.
1014views0replies
0

Изоҳлар