Излаш
RUUZ

Туризм

Ўзбекистонда авиа, темир йўл ва автобус чипталари учун ягона онлайн платформа ишга туширилади

1 декабргача ягона онлайн платформа ишга туширилиб, чипталарни табақалаштирилган нархларда камида 6 ой олдин савдога чиқариш тизими жорий қилинади.

109views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 1 декабргача хорижий мамлакатлар кесимида халқаро туризм кўргазмаларида намойиш қилиш учун маданий, гастрономик ва ҳунармандчилик контенти ишлаб чиқилади. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони эълон қилинди.
Унга кўра, 2024 йил 1 декабргача республикадаги барча авиа, темир йўл ва автобус қатновлари ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформа ишга туширилади.
Бундан ташқари, Транспорт вазирлиги авиа, темир йўл ва автобус чипталарини табақалаштирилган нархларда камида 6 ой олдин савдога чиқариш тизимини жорий қилиши белгиланди.
Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни, Янги йил байрами ва Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ҳамда Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида республика ҳудудларини боғловчи қўшимча авиа, темир йўл ва автобус қатновларини йўлга қўяди.
"Транспорт вазирлиги амалга оширилаётган тадбирлар, жумладан, очилаётган янги рейслар, рейслардаги юкламалар, шакллантирилаётган янги авиа ва темир йўл маршрутлари тўғрисида маълумотларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиб боради",- дейилади хабарда. 
109views0replies
0

Изоҳлар