Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

УзГидромет 23-26 июль кунлари кутилаётган ёмғирлар сабаб юзага келиши мумкин бўлган сел ҳодисаларидан огоҳлантирди.

116views0replies
0

UzNews.uz

Узгидромет Матбуот хизмати жорий йилнинг 23-26 июль кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари хавфини маълум қилди. 
Жумладан:
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
"Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз",- дейилади хабарда.
116views0replies
0

Изоҳлар