Излаш
RUUZ

Жамият

Тез тиббий ёрдам машиналарига STY серияли давлат рақами берилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тез ёрдам машиналарига уларни фарқловчи давлат рақами берилади.

116views0replies
0

Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Тез тиббий ёрдам автомобиллари учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилди.
Унга кўра, I-2 тип - STY серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тез тиббий ёрдам автомобилларига берилади.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда бўлади. Чап томонда ҳудуднинг коди, ўнг томонда эса Ўзбекистон байроғи ва "UZ" ҳарфлари бўлади.
IE-2 - STY серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тез тиббий ёрдам электромобилларига ва гибрид автомобилларига берилади.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда бўлади. Чап томонда ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, ўнг томонда эса Ўзбекистон байроғи ва "UZ" ҳарфлари бўлади.
116views0replies
0

Изоҳлар