Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда учта туман аҳолиси вақтиинча табиий газсиз қолдирилади

Яккасарой, Юнусобод ва Учтепа туманининг айрим жойларида бугун табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

78views0replies
0

Uznews.uz

Hududgaz Poytaxt газ таъминоти филлиали хабарига кўра, таъмирлаш ишлари туфайли Яккасарой, Юнусобод ва Учтепа туманларининг қуйидаги ҳудудларига 18 июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. 
Яккасарой тумани
“Дилбулоқ” МФЙ Ш.Руставелли кўчаси 8 та кўп қаватли уйлардаги 676 та хонадон;
У.Носир кўчасидаги 12 та ерли хонадон;
Қушбеги кўчаси 2 та кўп қаватли уйлардаги 240 та хонадон.
Юнусобод тумани
"Қашқар” МФЙ Марказ-4 даҳа кўп қаватли уйлардаги 146 та хонадон;
Учтепа тумани
Бешқайрағоч кўчасидаги 6223 та хонадон.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
78views0replies
0

Изоҳлар