Излаш
RUUZ

Жамият

Korzinka супермаркетлар тармоғи қонунни бузгани учун жаримага тортилди

Корхона қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор деб топилиб, унга бир ой муддатда камчиликларни бартараф этиш вазифаси юклатилди.

1040views0replies
0

Korzinka / Telegram

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Korzinka супермаркетлар тармоғига истеъмолчиларни чалғитувчи реклама туфайли иш очгани ҳақида аввал хабар берган эдик. 
Хусусан, реклама материаллари “Кундалик харидларга энг арзон нарх”, “Энг арзон нарх - Korzinkaда”, "Энг унумлисига келинг!" иборалари ёрдамида тарқатилди. Қўмита реклама юзасидан текширув ўтказди. 
“ “Korzinka” супермаркетлар тармоғи бренди остида фаолият кўрсатувчи “Anglesey Food” МЧЖ ХК айбдор деб топилиб, унга нисбатан белгиланган тартибда молиявий  жарима қўлланилди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, компанияга ушбу реклама бўйича қонун бузилишига йўл қўйилган ҳолатларни бир ойлик муддатда бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.
1040views0replies
0

Изоҳлар