Излаш
RUUZ

Криминал

Самарқандда мактаб ўқувчисининг оёғини занжирлаган эркак қамалди

Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судида мактаб ўқувчисини занжирлаб, машинада олиб юрган эркак суд қилинди.

339views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 18 март куни Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 2011 йилда туғилган «Қалқон-жасорат Ҳарбий спорт мактаби»нинг 6-синф ўқувчиси оёғидан темир занжир билан кишанланиб, машинада олиб кетилгани ҳақида хабар берган эдик.
Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пахтачи тумани судида юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда болани оёғини занжир билан кишанлаб, машинада олиб кетганликда гумонланган Ҳ.Ш.га оид иш кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ҳ.Ш. ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми "а" банди, 138-моддаси 2-қисми "а" банди билан айбли деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
339views0replies
0

Изоҳлар