Излаш
RUUZ

Жамият

Туризм йўналишлардаги университетларда ўқиш муддати 3 йилга қисқартирилади

Мамлакатга сайёҳлар оқимини яхшилашга бағишланган йиғилишда мазкур йўналиш учун мутахассислар тайёрлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

60views0replies
0

tersu.uz

Давлат раҳбари сешанба куни бўлиб ўтган йиғилишда келгуси ўқув йилида бу йўналишда қатор янгиликларни амалга ошириш режалаштирилган.
Жумладан, туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида ўқув дастурлари жаҳон рейтингида биринчи 100 таликка кирувчи таълим муассасаларининг тажрибаси асосида такомиллаштирилади. Бу соҳада олий таълим тўрт йилликдан уч йилликка ўтказилади.
Талабаларга бир вақтнинг ўзида ихтисослиги бўйича ишлаб, касбий кўникмаларини бевосита иш жойларида ривожлантириш имконияти яратилади. Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Урганч давлат университетлари, Шарқшунослик, Жаҳон тиллари ва “Ипак йўли” олийгоҳларида гидларни тайёрлаш курслари ташкил этилади.
60views0replies
0

Изоҳлар